Донор спермаси ЁРТ (ёрдамчи репродуктив технологиялар) (ЭКУ-экстракорпорал уруғлантириш, СИ – сунъий инсеминация, ИКСИ )га мурожаат қилганда қишлатилиши мумкин.
Сперма топширишдан олдин 3-5 кун жинсий алоқадан тийилиш тавсия этилади. Сперма мастурбация йўли билан олинади. Эякулят махсус, стерилланган, олдиндан тамға босилган (маркаланган) идишга йиғилади. Мазкур муолажа махсус бинода амалга оширилади. ОИТС, сифилис, гепатит В ва Сга қон таҳлиллари яна бир бора (сперма топширилганидан 6 ойдан кейин) салбий натижа кўрсатганидан сўнг музлатилган/муздан туширилган донорлик спермасидангина фойдаланишга руҳсат берилади.
Музлатилган/муздан туширилган спермадан фойдаланиш:
- ОИТС, сифилис, гепатит ва бошқа инфекциялар юқишининг олдини олиш;
- Донор ва реципиент учрашиб қолишини олдини олиш имконини беради.
Сперма донорларига қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:
- 18 ёшдан 35 ёшгача бўлишлари;
- Нормал органометрик ва фенотипик белгиларда ўзгаришлар бўлмаслиги даркор.
Сперма донорлари қуйидаги текширувлардан ўтадилар:
- Уролог-андролог кўриги ва ҳулосаси (1 йилда 1 марта ёки кўрсатма бўйича);
- Спермограмма, эякулят морфорлогик таҳлили ва МАР-тест;
- Уретрадан мазок микроскопияси (3 ой);
- Қон гуруҳи ва резус-фактор таҳлили (1 марта);
- Терапевт кўриги ва ҳулосаси (1 йилда 1 марта);
- Психиатр кўриги ва ҳулосаси;
- Наркологик диспансердан маълумотнома (1 марта);
- Флюорография (1 йилда 1 марта);
- Тиббий-генетик текширув (клинико-генеалогик таҳлил, кариотип таҳлили) (1 марта);
- Сифилис (RW), ОИТС, гепатит В ва Сга қон таҳлили (3 ойда 1 марта);
- Инфекцион таҳлиллар: хламидиоз, гонорея, генитал герпес, цитомегаловирус, уреаплазмоз, микоплазмоз (3 ойда 1 марта);
- Кўрсатма бўйича: Генларда кўп учрайдиган ирсий касалликлар мутацияси мавжудлигини аниқлайдига молекуляр-генетик таҳлил (фенилкетонурия, муковисцидоз, туғма карлик) — кўрсатма бўйича.