Суррогат оналик ўзи нима?
Суррогат оналик — ёрдамчи репродуктив технологиялар сирасига кириб, бунда ҳомиладорлик ва фарзанд дунёга келишида уч киши иштирок этади: генетик (биологик) ота – уруғлантириш учун ўз спермасини берган ва фарзанд туғилганидан сўнг оталик мажбуриятини зиммасига олишга рози бўлган шахс; генетик (биологик) она – уруғлантириш учун ўз тухумҳужайрасини берган ва фарзанд туғилганидан сўнг оналик мажбуриятини зиммасига олишга рози бўлган шахс; суррогат она – фарзанд кўриш ёшидаги аёл бўлиб, у беминнат ёки ҳақ эвазига генетик ота-онадан бўлган болани (эмбрионни) кўтариб юриб, дунёга келтиришга рози бўлади, шунингдек ушбу болага оналик даъвосини қилмайди. Фарзанд дунёга келганидан сўнг генетик (биологик) ота-она юридик ота-она сифатида қайд этилади.
Кимларда суррогат оналарга мурожаат қилиш эҳтиёжи бўлади?
Аксарият ҳолларда аёл тиббий кўрсатмаларга биноан ҳомилани кўтариб юра олмайдиган жуфтликларда бепуштликка қарши ечим сифатида суррогат оналик қўланилади.
Суррогат оналикка фақат экстракорпорал уруғлантириш қўллангандагина имкон яратилади: “найчада” уруғлантирилган тухумҳужайра эмбрион ривожининг илк 3-5 куни мобайнида суррогат онанинг бачадонига кўчирилади.
Суррогат оналарга қўйиладиган талаблар:
• Ўзи дунёга келтирган соғлом фарзандининг мавжудлиги;
* Тиббий муассаса хулосаси билан тасдиқланган қониқарли даражадаги жисмоний, руҳий ва репродуктив соғломлик.
* Турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги.
Суррогат оналик дастурини амалга ошириш кетма-кетлиги:
• Менежерга учраб анкета тўлдириш.
• Оилавий жуфтлик томонидан суррогат она танлови.
• Суррогат онанинг тиббий кўрик ва текширувлардан ўтиши.
• Суррогат она билан нотариусда ҳомилани кўтариб юришга иҳтиёрий розилик ёзма равишда баён қилинган шартнома тузилиши.
• Ҳайз циклининг синхронлаштирилиши;
· Эмбрионнинг суррогат она бачадон бўшлиғига кўчирилиши.
Моддий рағбатлантириш:
Суррогат оналар оилавий жуфтлик (буюртмачилар) билан келишилган ҳолда моддий рағбатлантирилади.
Тиббий кўрик оилавий жуфтлик (буюртмчилар) ҳисобидан амалга оширилади.
Қандай қилиб суррогат она бўлиш мумкин?
Донорлик бўйича менежерларга учраб, анкета тўлдириш даркор. Бунда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат, фарзандингизнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, болаликдаги фотосуратингиз ёнингизда бўлиши талаб этилади. Ёки бевосита сайтимизнинг ўзида анкета тўлдирсангиз ҳам бўлади. У ҳолда донорлик бўйича менежерларимизнинг ўзлари сиз билан боғланишади.
Анкетани тўлдириш: