• 1.jpg
  • 2.jpg
  • 3.jpg

Ассалому алайкум!

Агар сиз бизнинг сайтимизга ташриф буюрган бўлсангиз, бу мен учун фақат бир нарсани англатади – Сиз бизга ўз соғлиғингизни ишониб топширишга тайёрсиз!

Бизнинг клиникаларимиз тармоғи Қозоғистоннинг турли шаҳарларида жойлашган бўлиб, мана 30 йилдирки, эркаклар ва аёллар бепуштлигининг барча кўринишларини даволаш билан шуғулланиб келади.

Биз Қозоғистондаги клиникалар орасида биринчилардан бўлиб бепуштликни юқори профессионал даражада даволашни бошладик! Бизни нафақат Қозоғистонннинг ҳар бир шаҳрида, балки ундан ташқарида ҳам яхши билишади.

Бугунги кунда Қозоғистонда ЭКУ клиникалари пайдо бўлган бир вақтда (уларнинг сони 24 тадан ортиқ) бепуштлик муаммосини осон ва тез ҳал қилишга имкон яратилди, бу бир томондан яхши бўлса, иккинчи томондан ёмон. Чунки тез ва осон даволашга уриниш ҳар доим ҳам ижобий натижа беравермайди. Бизга мурожаат қилган ҳар бир оиладаги касаллик сабаблари ва бепуштлик оқибатларини синчковлик билан ўрганишимиз даркор. Ахир оддий бир ташҳис ортида инсон тақдири, оилавий тотувлиги, оналик ва оталик бахти яширин!

Шу боисдан ҳам биз эмбриологик лабораторяларни юқори технологиялар билан жиҳозлаш, мутахассисларимизни мунтазам ўқитиш, ҳар бир бемор индивидуал имкониятларидан келиб чиққан ҳолда меҳнатимизга ҳақ белгилаш орқали бепуштлик дардини даволаш учун барча шароитларни яратишга жон куйдирамиз.

Сизнинг узоқ кутилган ҳомиладорлигингиз – биз учун профессионал номус масаласи!

Беморларимиз нима бўлган тақдирда ҳам даволашнинг ижобий натижаларига умид қилишлари мумкин. Зеро, бепул дастурлар циклини амалга ошириб бўлсада, биз бунга эришамиз. Биз айнан натижа учун ишлашга тайёрмиз!

Биз Орзуингиз дунёга келишига ёрдам берамиз!


 

Қозоғистондаги “Никоҳ ва оила” тиббиёт маркази эркаклар ва аёллар бепуштлиги ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) усуллари орқали даволашга ихтисослашган клиникадир. “Никоҳ ва оила” тиббиёт маркази иқтидорли мутахассис, Қозоғистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш шифокори ТАРАРАКА СТАНИСЛАВ СТАНИСЛАВОВИЧга тегишли.

ss

Клиникада фидоий мутахассислар: акушер-гинекологлар, эмбриолог, генетик, андролог, уролог, биолог, психолог, диетолог, невропатолог, ревматолог ва бошқа шифокорлар фаолият юритади. 

Бугунги кунда клиникада эркаклар ва аёллар бепуштлигини даволашнинг барча замонавий усуллари қўлланилади. Мурожаат қилган аксарият жуфтликларга ёрдам беришга имкон яратувчи бу усуллар:

  • ЭКУ
  • ИКСИ
  • МЕЗА
  • ТЕЗЕ
  • Ооцитлар донорлиги (ооцитлар банки)
  • Сперматозоидлар донорлиги (сперматозоидлар банки)
  • Суррогат оналик
  • Ооцитлар, эмбрионлар криоконсервацияси
  • Пренатал ташҳис
  • Преимплантацион генетик ташҳис

 

“Никоҳ ва оила” тиббий марказида текширувдан ўтиш ва даволаниш - ҳамёнбоп ва тезкор. Беморлар илк қабулнинг ўзидаёқ даволашни бошлаш учун зарур бўлган ишлар изчил режасига эга бўлишади.

Даволаш ва ташҳис усуллари танлови индивидуал бўлиб, бемор билан келишган ҳолда белгиланади. Ташҳис қўйиш ва даволаш тактикасини белгилаш учун зарур бўлган барча текширувлар шу ернинг ўзида ва қисқа муддатлар ичида амалга оширилади (-cito таҳлилларини амалга ошириш имконияти мавжуд). Марказда юқори аниқлик ва самарадорликка эга бўлган энг янги ускуналар билан жиҳозланган тўртта лаборатория мавжуд.

Агар сиз бошқа шаҳар ёки ўзга давлатда яшасангиз, ташрифингиз Сиз учун максимал даражада фойдали бўлиши учун, олдиндан шифокор билан боғланиб, келадиган кунингизни аниқлаштириб олинг. Мусофирлар учун пансионат тақдим этамиз.

Биз телефон орқали сизни қизиқтирган барча саволарга жавоб беришга тайёрмиз.

  • IMG-20191020-WA0009.jpg
  • IMG-20191020-WA0010.jpg
  • IMG-20191020-WA0011.jpg
  • IMG-20191020-WA0012.jpg
  • IMG-20191020-WA0013.jpg

Тирноққа зормисиз, ТАРАРАКАга мурожаат қилинг

 

Доктор Тарараканинг тиббиёт марказлари

Шимкентдаги манзилимиз:  Казыбек би. кўчаси, 33.

    Тараздаги манзилимиз: Шостакович кўчаси, 24а (10-мкр).


    Тараздаги яна бир манзилимиз: Достоевский кўчаси, 21.

    Доктор Тарараканинг тиббиёт марказлари ҳақида видео

    Биз билан боғланинг

    Мактуб мавзусини ёзишни унутманг