Қандай қилиб тухумҳужайра донорига айланиш мумкин

Донорлик қилиш – инсон ҳаётидаги энг олийжаноб қарорлардан биридир. Тухумҳужайралар донорлиги дастури иштирокчисига айланиб, фарзанд кўришга жисмоний имкониятлари етарли бўлмасада, бир умр умид билан яшайдиган аёлга оналик бахтини ҳадя этишингиз мумкин.

Тухумҳужайралар донорлиги ўзи нима?

Ҳар бир аёл бир ойда битта етилган тухумҳужайрани ишлаб чиқаради, дунёга келган вақтидан ҳисоблайдиган бўлсак, бўлажак она тухумдонларида 400 000 та ооцит ишлаб чиқилади. Ҳар ойда бир қанча ооцитларда бир вақтнинг ўзида ривожланиш жараёни бошланиб, бу жараён овуляция куни тўхтайди. Бу вақтга келиб уларнинг фақат биттаси етилган тухумҳужайрага айланади, қолганлари бўлса қуриб қолади. Аёл организми шу йўсинда ҳомиладорликка тайёргарлик кўради, агар ҳомиладорлик юз бермаса, тухумҳужайра ҳайз қони билан бирга чиқариб юборилади.

Тухумҳужайралар донорлиги — соғлом аёлнинг бошқа бир аёлга бир қанча тухумҳужайраларни беришидир.

Тухумҳужайра донорлари бўлажак бола учун оналикни даъво қилишлари мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Донорлар тухумҳужайралари кимларга зарур?

Донорлар тухумҳужайралари ўз кучи билан ҳомиладор бўла олмайдиган аёллар учун ягона имконият ҳисобланади. Аёлнинг донорлар тухумҳужайраларига мурожаат қилиш сабаблари турлича бўлиши мумкин, лекин бу омилларни 2 та катта гуруҳга бирлаштириш мумкин: аёлнинг ўзида тухумҳужайралар йўқлиги ёки бор тухумҳужайраларнинг ҳомиладорлик юзага келишига ярамаслиги.

Ким ооцитлар донори бўлиши мумкин:

· аноним/ноаноним кўнгилли донорлар;

· реципиентларнинг танишлари, қариндошлари;

· ёзма расмийлаштирилган ихтиёрий розилигига кўра реципиентга ооцитларининг бир қисмини беришга тайёр бўлган ЁРТ дастури беморлари.

Ооцитлар донорларига қўйиладиган талаблар:

· соғлом фарзандининг мавжудлиги;

· ёрқин ифодаланган фенотипик белгиларнинг йўқлиги;

· қониқарли даражадаги соматик соғломлик;

· ооцитлар донорлиги дастурида иштирок этиш учун қарши кўрсатмаларнинг йўқлиги;

· ирсий касалликларга чалинмаганлик;

· гиёҳвандлик, алкоголизм, токсикомания сингари зарарли одатларининг йўқлиги.

Ооцитлар донорлиги дастурини амалга ошириш кетма-кетлиги:

· донорлар бўйича менежерларга учраб ёки бевосита сайтнинг ўзида анкета тўлдириш;

· консультация;

· донорнинг тиббий кўрикдан ўтиши;

· ҳайз циклини синхронлаш, шифокор назорати;

· тухумдонлар стимуляциячи ва фолликуллар пункцияси.

Организм 3 ой мобайнида ўзига келади. Бу муддатдан сўнг ҳоҳиши бўлса, аёл яна донорлик дастурида иштирок этиши мумкин.

Моддий рағбатлантириш:

Моддий рағбатлантириш миқдори 80 000 тенгедан 160 000 тенгегача бўлиши мумкин.

Тиббий кўрик ва стимуляцияда қўлланиладиган барча дори воситалари “Никоҳ ва оила” тиббиёт маркази ҳисобидан ишлатилади.

Қандай қилиб тухумҳужайра донорига айланиш мумкин?

1. Донорлик бўйича менежерларга мурожаат қилиб, анкетани тўлдириш даркор. Бунда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат, фарзандингизнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, болаликдаги фотосуратингиз ва фарзандингизнинг фотосурати ёнингизда бўлиши талаб этилади.

2. Бундан ташқари, бевосита сайтимизнинг ўзида ҳам анкетани тўлдиришингиз мумкин. У ҳолда донорлик бўйича менежерларимизнинг ўзлари сиз билан боғланишади ва барча зарур масалалар бўйича керакли маълумотларни беришади.

Бахтни унга илҳақ бўлганларга ҳадя этинг!

 

Анкетани тўлдириш: