Биз ҳақимизда

Қозоғистондаги “Никоҳ ва оила” тиббиёт маркази 2004 йилдан буён эркаклар ва аёллар бепуштлигини ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) усуллари орқали даволаб келади. “Никоҳ ва оила” тиббиёт маркази иқтидорли мутахассис, Қозоғистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш шифокори ТАРАРАКА СТАНИСЛАВ СТАНИСЛАВОВИЧга тегишли.

Бугунги кунда клиникада эркаклар ва аёллар бепуштлигини даволашнинг барча замонавий усуллари қўлланилади. Мурожаат қилган аксарият жуфтликларга ёрдам беришга имкон яратувчи бу усуллар:

  • ЭКУ
  • ИКСИ
  • МЕЗА
  • ТЕЗЕ
  • Ооцитлар донорлиги (ооцитлар банки)
  • Сперматозоидлар донорлиги (сперматозоидлар банки)
  • Суррогат оналик
  • Ооцитлар, эмбрионлар криоконсервацияси
  • Пренатал ташҳис
  • Преимплантацион генетик ташҳис

“Никоҳ ва оила” тиббиёт марказида текширувдан ўтиш ва даволаниш - ҳамёнбоп ва тезкор. Беморлар илк қабулнинг ўзидаёқ даволашни бошлаш учун зарур бўлган ишлар изчил режасига эга бўлишади.

Даволаш ва ташҳис усуллари танлови индивидуал бўлиб, бемор билан келишган ҳолда белгиланади. Ташҳис қўйиш ва даволаш тактикасини белгилаш учун зарур бўлган барча текширувлар шу ернинг ўзида ва қисқа муддатлар ичида амалга оширилади (-cito таҳлилларини амалга ошириш имконияти мавжуд). Марказда юқори аниқлик ва самарадорликка эга бўлган энг янги ускуналар билан жиҳозланган тўртта лаборатория мавжуд.

Агар сиз бошқа шаҳар ёки ўзга давлатда яшасангиз, ташрифингиз Сиз учун максимал даражада фойдали бўлиши учун, олдиндан шифокор билан боғланиб, келадиган кунингизни аниқлаштириб олинг. Мусофирлар учун пансионат тақдим этамиз.

Биз телефон орқали сизни қизиқтирган барча саволарга жавоб беришга тайёрмиз.

Биз билан боғланинг

Мактуб мавзусини ёзишни унутманг